3 апрель куни “Ҳумо арена” муз саройида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Бугун анъанага мувофиқ, боксчиларнинг вазн ўлчаш маросими ва юзма-юз туриш тадбирлари бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, барча боксчилар белгиланган талабни бажарди.
Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қуйида боксчиларнинг қанча вазнга эга эканликлари ҳақидаги маълумот билан танишасиз:
WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун жанг, 12 раунд
Муроджон Аҳмадалиев – 55,0 кг,
Рёсуке Иваса – 55,2 кг;
WBA International камари учун, 10 раунд
Шаҳрам Ғиёсов – 63,3 кг, Патрисио Лопес Морено – 63,2 кг;
Биринчи ўрта вазн тоифасидаги жанг, 10 раунд
Исроил Мадримов – 69,6 кг, Эммани Каломбо – 69,7 кг;
Супер оғир вазн тоифасидаги жанг, 6 раунд
Баҳодир Жалолов – 113,4 кг, Кристапс Зутис – 115,1 кг;
Биринчи енгил вазн тоифасида WBA International камари учун, 10 раунд
Ҳасанбой Дўсматов – 48,7 кг, Муҳсин Кизота – 48,7 кг;
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг, 6 раунд
Миразизбек Мирзахалилов – 54,9 кг
Таша Мжуажи – 55,0 кг:
Биринчи оғир вазн тоифасидаги жанг, 6 раунд
Санжар Турсунов – 91,2 кг, Иван Юхта– 89,4 кг;
Биринчи ўрта вазн тоифасидаги жанг, 6 раунд
Иқболжон Холдоров – 69,0 кг,
Кулва Бушири – 68,8 кг.
Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашувлар эртага соат 18:00 дан бошлаб Ўзбекистон ҳудуди учун ZO’R TV телеканалида, 200 дан ортиқ хорижий давлатлар учун DAZN платформасида эфирга узатилади.