Пойтахтимизда яқин 20 йилликда ўтказилган Наврўз шодиёналари
Наврўз – яшариш ва янгиланиш айёми. Табиатнинг жонланиши, фасли навбаҳорнинг уйғониши билан уйғун бу байрамни ёшу кекса шоду хуррамлик билан кутиб олади. Бу айёмда қадриятларимиз қадр топади.
[gallery-1692]
Сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара каби баҳорий таомлар дастурхонимизни безайди. Кексалар йўқланади, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинади. Меҳр-саховат улашилади.
Мамлакатимизда Наврўз байрами ҳар йили катта тантана билан нишонланади. Қуйидаги фотожамланмада яқин 20 йилликдаги Наврўз шодиёналари акс этган.
ЎзА