Яман Республикаси Арабистон ярим ороли жанубий қисмидаги давлат, пойтахти – Сано шаҳри. Мамлакатнинг 1991 йил 15-16 май кунлари қабул қилинган амалдаги конституциясига 1994 ва 2001 йиллари муайян ўзгариш киритилган. Давлат бошлиғи – Президент умумий яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият – депутатлар палатаси, 1 палатали парламент, ижро ҳокимияти – Бош вазир бошчилигидаги ҳукумат.

Аҳолисининг аксари араблар, шунингдек эфиоп, ҳинд, яҳудий, сомали, покистонликлар ҳам яшайдиган давлатнинг расмий тили – араб.

Яман 1947 йилдан БМТ аъзоси. 1990 йилдан 22 май Миллий бирлик куни сифатида қабул қилинган.

Мамлакатда ўрта таълим олиш текин, хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич ва ўрта мактабда ўқиш 6 йилдан.

Аданда Олий педагогика университети, Мусиқа институти, Санода университет бор. Пойтахтдаги ва Адан шаҳридаги “Мисват” ҳамда университет кутубхоналари, археология музейи каби зиёлилар билан гавжум илмий тадқиқот марказлари бисёр.

Яманда “14 октябрь”, “Республика”, “Инқилоб”, “Ишчилар овози” каби нашрлар араб тилида чоп этилади. “Янги маданият” журнали, бир неча электрон нашр ҳам бор.

Яманнинг расмий давлат ахборот агентлиги “Сана” 1976 йил 16 ноябрда ташкил этилган. 1990 йил 22 майда Жанубий Яманнинг “Аден” ахборот агентлиги билан бирлаштирилиб, “Саба”га айлантирилган.

Мамлакатда радио ва телевидение хизмати Адан шаҳрида жойлашган бўлиб, давлат томонидан назорат қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Яман Республикаси Ўзбекистон Республикаси  мустақиллигини 1991 йил 30 декабрда тан олган. 1992 йил 25 май куни икки давлат ўртасида дипломатия муносабати ўрнатилган.

М.Пирматова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25 май – Яман билан дипломатия муносабати ўрнатилган кун