Ватанимиз тарихидаги 28 февраль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1395 йил (бундан 626 йил олдин) – Амир Темур Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамишга қарши иккинчи йирик юришга чиқди. Кейинроқ ҳозирги Озарбайжон билан Доғистон чегараларидаги Самур дарёси бўйида, йирик жангдан олдин бўладиган одатига кўра, Амир Темур лашкарни кўрикдан ўтказди.

1939 йил (бундан 82 йил олдин) – терапевт олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сайфуддин Турсунов таваллуд топди. У профилактик (привентив) кардиология мактаби асосчиси ҳисобланади.

1967 йил (бундан 54 йил олдин) – Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва республика Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон жумҳурияти Халқ Комиссарлари Кенгашининг биринчи раиси Файзулла Хўжаев хотирасини абадийлаштириш тўғрисида махсус қарор қабул қилган. Шу қарорга биноан республика Фанлар академиясига унинг 3 жилдли асарлари тўпламини ўзбек ва рус тилларида чоп этиш топширилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Отабой Эшонов раҳбарлигидаги гуруҳ атоқли давлат ва жамоат арбоби илмий меросини жамлашга киришди. Афсуски, Танланган асарларда Файзулла Хўжаевнинг бой илмий меросини ҳар томонлама қамраб олишнинг иложи бўлмаган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, давлат ва сиёсат арбоби Файзулла Хўжаев (1896–1938) 24 ёшида Бухоро республикаси ҳукумати бошлиғи бўлган. У талабаларни хорижга жўнатиб ўқитишнинг ташаббускорларидан бири эди. 29 ёшидан бошлаб 12 йил давомида Ўзбекистон ҳукуматини бошқарган. У ўз фаолияти давомида ўзбек халқининг иқтисодий ва маданий равнақига хизмат қилувчи тадбирларни амалга оширишга интилди.

Файзулла Хўжаев давлат арбоби, тарихчи ва иқтисодчи олим, публицист-журналист сифатида бой илмий мерос қолдирган. Бироқ унинг ҳаёти фожиали якун топди. У сиёсий қатағонга учраб, отиб ташланди. 1965 йил 6 мартда Файзулла Хўжаев айбсиз деб топилди оқлади.

1989 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистонда Наврўз байрамини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1990 йилда эса 21 март умумхалқ “Наврўз” байрами дам олиш куни деб эълон қилинди. Ушбу воқеани мамлакатимизнинг бутун аҳолиси чуқур мамнуният, кўтаринки руҳ билан кутиб олди.

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш, юқори малакали мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлашни яхшилаш, шунингдек республиканинг барча минтақаларини улар билан яна ҳам тўлиқроқ ва бир текисда таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг янги олий ўқув юртларини ташкил қилиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темурнинг Олтин Ўрда ҳукмдорига қарши иккинчи йирик юриши