Пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи”да самбо бўйича мамлакат чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Қизғин ва муросасиз ўтаётган баҳсларда Сабина Давлатова (Навоий), Сарвиноз Эсонова (Самарқанд), Юлдуз Муҳаммадиева (Сурхондарё), Аҳрор Фармонов (Навоий), Муҳаммаднозим Шукуров (Тошкент), Истам Қудратов (Навоий), Шермуҳамбет Ҳожиниёзов (Тошкент) каби спортчилар ўз вазн тоифасида ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва махсус эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-1242]
Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА