Дунё шаҳарлари ҳақида нималарни биламиз? Қайси шаҳар саёҳатчилар учун совуқ, қиммат, хавфли? Бугун шу ҳақда қисқача маълумот берамиз.

    Мексиканинг АҚШ билан чегарасида жойлашган Сьюдад-Хуарес шаҳри жаҳондаги энг криминаллашган шаҳар сифатида тан олинади. “Жаҳон қотилликлар пойтахти” сифатида кўриладиган бу шаҳарда, расмий статистик маълумотларга қараганда, ҳар йили ҳар юз минг кишига 120 дан 190 тагача қотиллик тўғри келади. Бу шаҳарда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар ўртасидаги кураш ҳамон тўхтамаган. Аёлларга нисбатан қотилликлар ҳам ҳукуматни ташвишга солиб келади. Одамларни ўғирлаш, қотилликлар хуқуқ-тартибот идоралари томонидан деярли фош қилинмайдиган холатлар ҳам мавжуд.  

    Жаҳондаги энг қиммат шаҳар сифатида Сингапур тан олинади. Бу борада “The Economist”  журналининг шўъба корхонаси бўлмиш “Economist Intelligence Unit” компанияси таҳлилчилари маълум қилди. Шу тариқа Жанубий-шарқий Осиёдаги шаҳар-давлат Токио ва  Парижни ортда қолдирди. Маълумки,  Сингапур табиий ресурсларга эга эмас. Шу сабабли ҳам хамма нарсани - нондан тортиб озиқ-овқат махсулотларини, автомобилларни четдан сотиб олади.  

   Гана пойтахти Аккра дунёдаги энг ифлосланган шаҳар сифатида кўрилади. Бу шаҳарда маиший электротехника чиқиндихонаси бор. Бу ерга АҚШ,  Япония ва Европа мамлакатларидан ишлатиб бўлинган электротехникалар олиб келинади. Шу сабабли ҳам мазкур шаҳарда ҳавонинг ифлосланиши Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан юз баробар юқори экани айтилади. Маҳалий аҳолининг болалари рангли металл қидириш ниятида кечаю кундуз чиқиндихонада изғиб  юради.  

   Бангладеш пойтахти Дакка ахоли зич истиқомат қиладиган шаҳар сифатида таърифланади. Бу шаҳарда салкам 15 миллионга яқин киши истиқомат қилади. Шаҳар  худудларидан Ганг дарёси ва Брахмапутра канали оқиб ўтади. Шу сабабли аҳоли дарё ва каналлар қирғоқларида истиқомат қилишни афзал кўришади. Нафақат соҳиллар, балки дарё ҳам чиқиндилар билан тўлиб кетган. Даккада бўш ер йўқлиги айтилади. Шу сабабли ҳам аҳолининг қашшоқ қисми ўз ҳаётларини хатарга қўйиб темирйўллар атрофида истиқомат қилади.  

     Норвегиянинг Лонгйир шаҳри жаҳондаги энг совуқ маскан экани айтилади. Аҳолиси минг кишидан иборат бу шаҳар Ер шарининг энг шимолий нуқтасида жойлашган. Шахтёрлар шаҳри Шимолий қутбдан 1 минг 305 километр узоқликда бўлган Ғарбий Шпицберг оролида бўлиб маҳаллий аҳоли кўмир қазиб чиқариш билан шуғулланади. Шунингдек, шаҳарда илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи олимлар, сайёҳларга хизмат қилувчилар ҳам истиқомат қилади. Шаҳарга келувчи сайёҳлар оқими йил сайин ўсиб бормоқда. Шуни таъкидлаш керакки, Лонгйир шаҳрида Жаҳон уруғчилик омбори бор. Бу омбор БМТ томонидан ташкил этилган бўлиб, у ерда глобал фалокатлар юз бергудек бўлса, ундан кейин фойдаланиладиган уруғлар сақланади. Шаҳарда ғалати қонун мавжуд. Бу қонунга кўра, шаҳар худудида ўлиш мумкин эмас. Чунки вафот этган кишини ҳавонинг совуқлигидан дафн этишнинг имкони йўқ.  Шу сабабли ҳам вафот этган ёки оғир беморлар Норвегиянинг бошқа минтақаларига  юборилади.  

     Конго Республикасидаги Гома шаҳри дунёдаги энг хавфли экани айтилади. 377 минг аҳолига эга бўлмиш мазкур шаҳар Африкадаги хавфли бўлмиш  — Ньирагонго вулқони яқинида жойлашган. Бу вулқон 1882 йилдан шу кунга қадар 30 дан ортиқ марта уйғонган. 1977 йилги вулқон туфайли бир неча юз киши ҳалок бўлган эди. 2002 йилги вулқон оқибатида эса 14 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган эди. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли аҳоли ўз вақтида хавфсиз жойга олиб чиқилган эди. Табиий офат эҳтимоли бўлишига қарамай аҳоли яна қайтадан ўз юртларига қайтиб келаверади. Италиялик сейсмолог Дарио Тедесконинг айтишича, қачонлардир вулқон қайта уйғонади. “Гома ер юзидаги энг хавфли шаҳар” дейди олим. Бундан ташқари бағрида метан ва углекислик газларини сақлаб ётган Киву кўли хам Гома шаҳриаҳолиси саломатлигига таҳдид солади. Зилзила туфайли бу газлар отилиб  Гомани йўқ қилиши  мумкин.  

Шарофиддин  Тўлаганов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалати шаҳарлар