Ҳукумат қарорига кўра, “йўл харитаси” ҳамда ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳга Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилиши белгиланди.
2021 йил 10 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сон қарори қабул қилинди.
Қарор асосида, қуйидаги 21 та вазифаларни ўз ичига олган “йўл харитаси” тасдиқланди:
- лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма- босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади (муддат – 2021 йил май);
- лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари” тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади (муддат – 2021 йил октябрь);
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрлаш ва киритиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади (муддат – 2021 йил ноябрь);
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидан келиб чиққан ҳолда, илмий лингвистик экспертизадан ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари белгиланади (муддат – 2021 йил октябрь);
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (regulation.gov.uz) лойиҳаларни давлат тили қоидалари ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш тартиби жорий қилинади (муддат – 2021 йил ноябрь);
- Ўзбек тили алифбоси ва имло қоидалари асосида транслитерацияга мўлжалланган ахборот дастурий таъминотлар учун ягона талаб ишлаб чиқилади (муддат – 2022 йил январь);
- Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, имло қоидалари ва давлат тилида иш юритишни ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилади (муддат – 2023 йил январь);
- Таълим муассасалари учун ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида босқичма-босқич нашр этиб борилади (режа асосида);
- Мактабгача ёшдаги болаларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва янги имло қоидалари бўйича саводхонлигини шакллантиришга мўлжалланган турли кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрланади (муддат – 2022 йил сентябрь);
- Факультатив ва мустақил ўрганувчилар, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотларда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва янги имло қоидаларини ўрганишга мўлжалланган услубий қўлланма ва имло, атама, жой, киши номлари, ўқув луғатлари тайёрланади ва нашр этилади (режа асосида);
- Ахборот кутубхона марказлари, ташкилотлар ва бошқа кутубхоналар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги адабиётлар билан босқичма-босқич бойитиб борилади (режа асосида);
- Кирилл алифбосида чоп этилган ва кутубхоналарда сақланаётган адабиётларнинг босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги электрон кўринишлари яратилади (режа асосида);
- Кирилл ёзувидан лотин ёзувига (ёки аксинча) саводли ўгирадиган дастурий таъминотлар ҳамда уларнинг мобил иловаларини яратиш рағбатлантирилади (муддат – 2022 йил декабрь);
- Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси расмий веб-сайтлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилади (муддат – 2022 йил декабрь);
- Ўзбекистон фуқароси шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлади (муддат – 2022 йил январь);
- Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ишлари натижалари юзасидан тайёрланган диссертациялар ҳимояси билан боғлиқ жараёнларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади (муддат – 2022 йил декабрь);
- Иш қоғозлари, турли бланкларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади (муддат – 2022 йил декабрь);
- Мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади (муддат – 2022 йил декабрь);
- Марказий, маҳаллий босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади (муддат – 2022 йил декабрь);
- Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқилади, қабул қилинади ва эълон қилинади (2023 йил 1 январдан бошлаб).
Шунингдек, қарор асосида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби қуйидаги кўринишда тасдиқланди:
- А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ишчи гуруҳи раҳбари;
- А.А. Джурабаев — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув асосида);
- А.К. Кадиров — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари (келишув асосида);
- А.Ж. Раматов — Бош вазирнинг биринчи ўринбосари;
- Б.А. Мусаев — Бош вазир ўринбосари;
- Ж.А. Қўчқоров — Бош вазир ўринбосари;
- С.У. Умурзаков — Бош вазир ўринбосари;
- Ш.М. Ғаниев — Бош вазир ўринбосари;
- А.А. Абдуҳакимов — Бош вазир ўринбосари;
- О.М. Умаров — Бош вазир маслаҳатчиси;
- О.К. Иминов — Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида);
- Э.А. Захидов — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида);
- Б.С. Йўлдошев — Фанлар академияси президенти;
- Р.Қ. Давлетов — Адлия вазири;
- Т.А. Ишметов — Молия вазири;
- А.В. Шин — Мактабгача таълим вазири;
- Ш.Х. Шерматов — Халқ таълими вазири;
- А.Ҳ. Тошқулов — Олий ва ўрта махсус таълим вазири;
- О.А. Назарбеков — Маданият вазири;
- А.А. Хаджаев — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори;
- А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори;
- А.Ж. Хаджаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси;
- М.М. Ҳожиматов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари;
- С.С. Саидов — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси;
- Ш.С. Сирожиддинов — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори;
- Н.М. Махмудов — Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори;
- А.К. Қирғизбоев — Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири, ишчи гуруҳи котиби.