Ватанимиз тарихидаги 8 февраль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1598 йил (бундан 423 йил олдин) – ҳижрий 1006 йил ражаб ойининг иккинчи куни (милодий 1598 йил 8 февралда) ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан чиққан энг йирик ҳукмдори Абдуллахон II Самарқандда вафот этди. У Бухоро яқинидаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида дафн этилган. Баъзи муаллифлар унинг вафотига ўғли Абдумўминхон сабабчи бўлган деб ҳисоблайдилар. Ўрта осиёлик муаррих Муҳаммадёр ибн Араб Қатағоннинг “Мусаҳҳир ал-билод” (“Мамлакатларнинг эгалланиши”) асарида “Қурувчи хон” лақабини олган Абдуллахон II нинг вафоти қуйидагича қайд этилган:

“(Ҳижрий) 1006 йилнинг бошида соҳибқирон (Абдуллахон II) билан айрим ғаразгўйлар сўзига кирган ўғли Абдулмўминхон ўртасида ихтилоф ва низо чанги кўтарилди. Соҳибқирон (Абдуллахон II) ҳам фисқу фасодчиларнинг ғаразли сўзларига ишониб, фарзанди устига қўшин тортиб борадиган ва ўғлига қаттиқ танбеҳ берадиган бўлди. Айни ўша пайтда қишнинг совуқ кунлари ўртага тушиб, ул ҳазрат ғазабининг аланга олган ўти ҳам сўнди ва соҳибқирон (Абдуллахон II) бу ишни орқага сурди.

Қайтиш жиловини Самарқанд сари бурди ва қишга тайёргарлик кўриб, Самарқанд Арки ичида истиқомат тўшагини ёйди. Ҳар бир камолнинг заволи, ҳар баҳорнинг кузи бор деганларидек, туркий “ит йил”га тўғри келувчи 1006 йил ражаб ойида шариф мизожида кучли заифлик пайдо бўлиб, ул саодатманд подшоҳ Самарқанд Арки ичида ҳақ чақириғини лаббайка ижобати билан эшитганча футуҳли руҳи худо мағфирати ёнига қўшилди”.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Абдуллахон балиқ йили ҳижрий 940 санада (милодий 1533 ёки 1534 йилда) таваллуд топган. У 1557–1598 йилларда Бухоро давлатини бошқарди. Ҳукмронлик даври 40 йил. Шундан 26 йил амакиси ҳамда отаси номидан ва 15 йил (1583–1598) мустақил ҳукм юритди. Абдуллахон II мингдан ортиқ работ ва сардоба, кўплаб мадраса, масжид, кўприк, савдо марказлари ва сув омборлари қурдирган.

1798 йил (бундан 223 йил олдин) – Петербургга ташриф буюрган Тошкент элчилиги юртига қайтиши олдидан Россия империяси ҳукумати томонидан расман қабул қилинди. Тошкент ҳокими Юнусхўжага Россия императорининг жавоб номаси ва совға-саломлари топширилиб, давлат миқёсида тантанали равишда кузатилди.

1903 йил (бундан 118 йил олдин) – археолог-ўлкашунос, қўлёзмалар билимдони Василий Вяткин Самарқанднинг қадимий ёдгорликлари назоратчиси вазифасига тайинланди ва бу иш билан бирга, шаҳардаги қадимий ёдгорликларни кузатувчи комиссия ишига ҳам раҳбарлик қилди.

1922 йил (бундан 99 йил олдин) – селекционер, Ўзбекистонда цитрус мевачилик асосчиси, Ўзбекистон Фанлар академияси фахрий академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном Зайниддин Фахриддинов таваллуд топди (вафоти 2000 йил).

1923 йил (бундан 98 йил олдин) – Тошкент Олий ҳуқуқшунослик курсининг низом лойиҳаси ишлаб чиқилди. Низомнинг биринчи моддасида кўрсатилганидек, курсни ташкил этишдан мақсад назария ва амалиётни мукаммал биладиган ҳуқуқшунослар тайёрлаш эди.

Олий ҳуқуқшунослик курсига қисқа муддатли суд курсини тугатган, Адлия халқ комиссарлиги, Туркистон компартияси, Туркбюронинг тавсияномасига эга бўлган ёхуд Туркистон давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ишчи факультетини тугатган шахслар ўқишга қабул қилинган. Олий ҳуқуқшунослик курсида ўқиш муддати икки йил эди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро хонлиги тарихида “Қурувчи хон” номини олган ҳукмдор