Тайёргарликсиз сўзга чиққан ёшлар етакчиси Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлади
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган сессиясида сўзга чиққан “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси Бобурбек Мўминовни Президент Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича топшириқ берди.
– Бобур, бугундан бошлаб ҳаётинг ўзгаради, бир йилдан кейин Тошкентга олиб кетаман. Сенга, ёшларга ишонаман, – деди давлатимиз раҳбари.
М. Сулаймонов, ЎзА