Тиббиёт — ҳаётимизнинг энг муҳим ижтимоий соҳаларидан бири. Ҳозирги мураккаб бир пайтда уни такомиллаштириш масаласи алоҳида долзарб аҳамият касб этади.

Сўнгги тўрт йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, соҳага илғор ечимлар, инновациялар ва технологияларни олиб кириш имконини берди. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар давлатимиз раҳбари томонидан яқин йиллар давомида барқарор ривожланишимизнинг энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Бугунги кунда республикада кўп сонли хусусий тиббиёт муассасалари фаолият юритиб, улар кенг турдаги хизматларни таклиф қилмоқда. Уларнинг ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида давлат табиркорларга солиқ ва божхонага оид имтиёзларни яратиб берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббий ташкилотларни янада ривожлантириш учун қўшимча чора-тадбирларни яратиш тўғрисида»ги қарорлари асосида хусусий тиббий марказлар давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Бундан ташқари, тиббий хизматларнинг хусусий секторини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланган. Ўз навбатида, «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ бу каби қатор истиқболли лойиҳаларни молияламоқда. Қуйида уларнинг айримлар ҳақида тўхтатиб ўтамиз.

Кенг турдаги тиббий хизматлар

2019 йилда Dil Savdo компанияси томонидан кенг турдаги тиббий хизматларни кўрсатувчи Remedium Clinic тиббиёт клиникаси ишга туширилди.

– Тиббий марказимиз 2019 йилнинг августидан буён фаолият кўрсатмоқда, – дейди Remedium Clinic клиникасининг бош шифокори Алишер Мухаммаджонов. – Клиникада урологик, гинекологик, эндокрин ва отоларингологик касалликларни даволаш ишлари амалга оширилади. Марказ замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган, 40 кишининг бандлигини таъминладик.

Клиника очилганидан буён кўп вақт ўтмаган бўлса-да, унда кўп сонли амалиётлар бажарилди, улардан сўнг мижозларимизда асоратлар кузатилмади. Айни пайтда фаолиятимизнинг устувор йўналишини эркаклар ва хотин-қизларда бепуштлик терапияси, проктологик муолажалар ташкил этади. Шу билан бирга клиникада стационар шароитда неврологик, терапевтик, эндокрин, кардиологик касалликларни даволаш имконияти мавжуд. «Ўзмиллийбанк» АЖ Германиядан лапароскопия аппаратини харид қилиш учун 108 минг долларлик имтиёзли кредит ажратиш орқали тиббиёт марказини жиҳозлашга ўз ҳиссасини қўшди.

Минимал жаррҳолик аралашуви

«Neo Med Cardio» МЧЖ ўз фаолиятини 2019 йилда бошлаган. Унинг асосий йўналишини кардиология ташкил этади. Айни пайтда бу ерда неврология, эндокринология, педиатрия, гинекология, гастроэнтерология, урология, оториноларингология ва косметология соҳаларидаги малакали мутахассислар меҳнат қилмоқда. Клиника очилганига кўп вақт ўтмаганлигига қарамай, бу ерда кунига 300 нафар мижозга хизмат кўрсатилмоқда.

Шунингдек муассаса «Ўзмиллийбанк» АЖ кредитидан фойдаланган. Ажратилган маблағлар эвазига МРТ GE (АҚШ), Canon (Япония) каби таниқли компанияларнинг тиббий ускуналари харид қилинди.

– 2019 йилда «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Учтепа тумани филиалига замонавий тиббий усукунани харид қилиш масаласи бўйича мурожаат қилдим, – дейди Neo Med Cardio клиникасининг муассиси Ҳаким Файзиев. – Банк менинг илтимосимни ўрганиб чиқди ва беш йиллик муддатга ЕТТБ линияси бўйича икки миллион доллар миқдорида кредит ажратди. Сўнгра биз клиникамизни «тез ёрдам» машиналари билан таъминладик. Бу мижозларимизга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш имконини яратди.

Шуни таъкидлаш керакки, бу ерда бир қатор кардиологик амалиётлар лапароскопия усули билан, яъни жарроҳлик аралашувини минималлаштириш йўли билан амалга оширилади. Бу мижозларимизга қисқа вақт ичида нормал ҳаётга қайтиш имконини бермоқда. Бундан ташқари, тиббий марказ қошида 100 дан ортиқ ўринга мўлжалланган стационар клиника фаолият кўрсатади.

Қизиқарли факт: ихтисослашувидан қатъий назар, пандемия даврида клиника коронавирусга чалинганлиги тахмин қилинаётган мижозларни ҳам қабул қилади. Зеро, ташхис қўйишда энг муҳими компьютер томографияси ҳисобланади. Айтиб ўтиш жоизки, клиникада ўрнатилган Америкадан олиб келинган МРТ-аппарати инсон организмидаги ҳатто энг майда жароҳатланиш ўчоқларини ҳам аниқлашга имкон яратади. Аниқ қўйилган ташхис эса даволашни ўз вақтида бошлаш имконини беради.
 
Маълумки, тиббиёт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш мамлакатимизда ушбу соҳанинг тараққиётига хизмат қилади. Хусусан, Neo Med Cardio хорижий клиникалар билан фаол ҳамкорлик қилади ва турли семинарларда тажриба алмашади.

Кўз касалликларини оғриқсиз даволаш

Nur Med кўз клиникаси кўз касалликларининг самарали ва сифатли диагностикаси ва даволаш, тўлиқ кўрикдан ўтиш, юқори малакали мутахассислардан тўлиқ маслаҳат олиш, шунингдек кўриш қобилиятини тиклаш бўйича ҳар қандай масалаларни ҳал қилишни таклиф этмоқда. Офтальмология маркази турли ёшга мансуб мижозларга ёрдам кўрсатади. Клиникада диагностика, кўз микро жарроҳлиги бўлинмалари, лазерли даволаш ва офтальмологик муолажалар кабинетлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда Ҳиндистон, Россия, Туркия ва бошқа мамлакатларда стажировкадан ўтган, кўп йиллик иш тажрибасига эга мутахассислар фаолият кўрсатмоқда.

Клиника фаолиятининг устувор йўналишларини катарактани жарроҳлик йўли билан даволашнинг чоксиз технологиялари, глаукомани медикаментоз ва жарроҳлик йўли билан даволаш, кўз қовоғи, кўз ёши йўллари, кўз мушакларининг пластик ва реконструктив амалиётлари ва бошқалар ташкил этади. Ўз навбатида замонавий технологик ечимларсиз сифатли амалиётлар ва муолажаларни амалга ошириб бўлмайди.

– Биз «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг «Саёҳат» филиали билан анча йиллардан буён ҳамкорлик қиламиз, – дейди Nur Med клиникасининг бош шифокори Дилшода Ғофурова. – 2017 йилда тўрт миллиард сўм ҳажмида кредит олдик. Ажратилган маблағларга кўз касалликларини даволаш учун замонавий тиббий ускуналарни харид қилдик.

Айни пайтда самарали даволаш учун амалиётнинг аъло даражада ўтказилганлигининг ўзи етарли эмас, тегишли парвариш ҳам зарур. Айнан шу сабабли замонавий диагностик ва жароҳлик ускуналаридан фойдаланиш билан бирга барча мижозлармизга амалиётдан кейинги даврда сифатли парвариш таъминланади. Клиника қошида ўзининг стационари мавжуд бўлиб, бу ерда заруратга кўра мижозлар ва уларнинг қариндошлари жойлашиши мумкин.

Ҳам импортга, ҳам экспортга мўлжалланган маҳсулотлар

«Asia Pharm Pack» МЧЖ корхонасига 2018 йилда асос солинган. Бу ерда фармацевтик инфузион ва инъекцион препаратлар учун резина тиқинлар ва қопқоқлар ишлаб чиқарилади. Компания тўрт турдаги резинали ва икки турдаги алюминийдан ясалган flip off қопқоқларни ишлаб чиқаради. Илгари бу турдаги маҳсулот мамлакатимизга импорт қилинган. Шу тарзда, ушбу корхона ҳам импорт ўрнини босувчи, ҳам экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғилланади. Хусусан, Тожикистон Республикаси корхонаси билан 200 минг долларлик шартнома имзоланган. Ҳозирги пайтда қўшни мамлакатга маҳсулот жўнатилмоқда.

– 2019 йилда «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Олмазор тумани филиали бизга 1,5 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратди, – дейди «Asia Pharm Pack» МЧЖ директори Шерали Ўринов. – Ушбу маблағлар эвазига корхона қўшимча ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилди.

Компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати - йилига 60 миллион резина тиқин ва 45 миллион алюмин flip off қопқоқ ташкил этади. Ўз навбатида, йиллик айланмаси — 12 млр. сўмдан ортиқ. 2020 йилнинг 10 ойи давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 1,8 млрд сўмлик товарлар етказиб берилди, 3795 долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Ҳозирги пайтда компанияда 16 нафар ходим меҳнат қилмоқда.

Шу тарзда, кўриниб турибдики, Янги Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббусларига кўра, мамлакатимизнинг тиббиёт соҳаси янги босқичга кўтарилди, шу жумладан хорижий мамлакатларда ҳам тан олинаётган натижаларга эришилди.

Жойларда хусусий тиббий марказлар сонининг кўпайиши эса соғлом рақобат муҳитини яратиш билан бирга тиббий хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади. Кўриниб турибдики, «Ўзмиллийбанк» АЖ ушбу жараёнга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Банкнинг Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзмиллийбанк» АЖ: аҳоли саломатлигига – устувор эътибор