Фарғонада АТ “Асака банк” Олтиариқ филиали бош ҳисобчиси вазифасида ишлаган Отабек Тожиев имтиёзли кредит учун ажратилган 290 миллион сўм пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилди.

Ёш ходимга катта ишонч билдирилган эди. Ҳалол меҳнати билан ўзини кўрсатиш ўрнига у текин даромад олиш йўлларини излай бошлади. 2007 йил ноябрь ойидан 2019 йил июнь ойига қадар бош ҳисобчи вазифаси ишлаб, қинғир ишларга қўл урди. У банк мижози ҳисобланган хўжалик субъектларига ажратилган кредит маблағларини назорат қилиш ва йўналтириш ваколатига эга бўлиб, мансаб ваколатини суистеъмол қилган.

Отабек 2016 йилда банкнинг мижози ҳисобланган “Қосимжон Азимбоев” номли боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбарини узумчиликни ривожлантириш учун 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари олишни режалаштирганлигидан хабардор топади. Фермернинг ишончига кириб, унга 300 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш таклифини бериб, ушбу кредит маблағларини олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва гаров таъминотини шахсан ўзи расмийлаштиришда ёрдам беради. Бунинг эвазига кредит маблағларининг 200 миллион сўмлик қисмини ўзи олишини, фоизи ва танини белгиланган график асосида тўлаб боришини айтган.

Узумчиликни ривожлантириш учун 7 йил муддатга йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 300 миллион сўмлик узоқ муддатли кредит ажратилишига эришган. Бу пулларни нақдлаштириб, 100 миллион сўмини нақд пул шаклида фермер хўжалиги раҳбарига берган. Қолган қисмини ўз манфаатлари йўлида сарфлаб, кредит маблағларини фоизи ва танини ўз вақтида қайтариш чорасини кўрмасдан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ўрганган кўнгил ўртанмаса қўймас деганларидек, О.Тожиев банк мижози “Иномжон” номли боғдорчилик фермер хўжалиги раҳбарини узумчиликни ривожлантириш учун 40 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари олаётганлигини билиб, унга 130 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олишнинг таклифини берган. Фермер хўжалигига узумчиликни ривожлантириш учун узумзор барпо қилиш ва қурилиш моллари сотиб олиш учун 130 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш учун банкнинг кредит комиссияси томонидан баённома расмийлаштирилишига эришади. Тўлов топшириқномалари асосида кредит маблағларини ўтказиб, ушбу пул маблағларини нақдлаштиришган ҳамда 90 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, О. Тожиевга тегишли жазо тайинланди. Судланувчи томонидан етказилган зарар эса қопланди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтиариқда банк бош ҳисобчиси кредит пулларини талон-торож қилиб юборди