Шунингдек, жиноятларнинг 7 фоизи ўч олиш, 12 фоизи рашк, 55 фоизи муросага келиша олмаслик, 7 фоизи мол-мулк талашиш ҳамда 18 фоизи бошқа сабаблар оқибатида юзага келган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш каби ўта долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан «Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш» мавзуига бағишланган видеоселектор йиғилишида аёлларни қийнаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Таҳлиллар ўта оғир турдаги жиноят бўлган қотиллик жиноятларининг 35,2 фоизи (236 тадан 83 таси) оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётганлигини кўрсатмоқда. Бу турдаги жиноятлар Жиззах, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ошган. Оила-турмуш доирасидаги 83 та қотилликнинг 38 таси эр-хотинлар, 6 таси ака-укалар ва 35 таси бошқа қариндошлар ўртасида келиб чиққан низолар сабабли содир этилган. Шунингдек, жиноятларнинг 7 фоизи ўч олиш, 12 фоизи рашк, 55 фоизи муросага келиша олмаслик, 7 фоизи мол-мулк талашиш ҳамда 18 фоизи бошқа сабаблар оқибатида юзага келган.

Содир этилаётган жиноятларда хотин-қизлар ҳиссасининг ортиб бораётгани маҳаллаларда аҳолининг манзилли ишланиши лозим бўлган қисми билан амалга оширилаётган ишлар талабга жавоб бермаётганлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, республика бўйича жорий йилнинг 7 ойида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 7,6 фоизга кўпайган. Хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятларда фирибгарлик жиноятининг салмоғи юқори бўлиб, ҳар бешинчи жиноят фирибгарлик ҳисобланади. Жиноят содир этган хотин-қизлар сони республика бўйича атиги бир фоизга камайган, холос.

Хотин-қизлар томонидан турли масалаларда йўлланаётган мурожаатлар кун сайин ортиб бормоқда. Айниқса, масаласи, муаммоси маҳаллада, туманда, вилоятда ҳал бўлмаган хотин-қизлар ижтимоий тармоқлар, блогерлар орқали ўзларининг муаммосини ҳал қилиш ҳолатлари кучайган.

Таҳлиллардан маълум бўлмоқдаки, моддий ёрдам (карантин пайтида озиқ-овқат етишмовчилиги), 2 ва 14 ёшгача болалар учун нафақа, ногиронликни белгилаш тартиблари, уй-жой олиш масаласи (хусусан, уйни никоҳидан ажраган аёллар талаб қилмоқда)кабилар мурожаатларда долзарблик касб этаётган, яъни энг кўп қайд этилаётган муаммолардан биридир.

Маҳалла мутасаддиларининг қўпол муомаласи ва мазкур тизимдан норозилик кўп.

Ўзаро оилавий муносабатлардаги низолар (зўравонлик оилавий низоларнинг бош сабабига айланмоқда), уй-жой низолари, кўчмас мулкни расмийлаштириш, келинларни рўйхатга қўйиш (прописка) масаласи билан боғлиқ муаммолар бор.

– Зўравонликка учраган аёллар, ноҳақ таҳқирланган ёшлар билан якка тартибда ишланмас экан, бу борадаги ишлар кутилган самара бермайди, – дейди Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева. – Айниқса, бугун интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг самосуд қилинаётгани акс этган видеолавҳалар кенг тарқалаётир, ушбу тасвирларда зўравонлик тарғиб қилинаётир. Бу каби салбий ҳолатларининг олдини олишда маҳалла ва ички ишлар тизими ходимлари биргаликда иш олиб бориши зарур.

2020 йилнинг март-июнь ойларида хотин-қизлар муаммолари бўйича «1211 ишонч телефони» орқали вазирликка 2 минг 194 та мурожаат келиб тушган.

– Мен, аввало, амалга оширган ишларимизга танқидий назар солишни лозим топдим, – дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маъруфова. – Афсуски, ҳар бир мурожаат ижобий ечим топмаяпти. Аввало қуйи тизимда фаолият олиб бораётган вакиллар, маҳалла ходимлари ҳар бир фуқарони тинглай билиши, унга ўрнатилган тартиб ва мезонларни тушунтириши зарур. 

Агар маҳалланинг ўзида етарлича тушунтириш бериш тартиби кучайтирилса, мурожаатлар оқими камаяди. Уй-жойни тақсимлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштир иш бўйича ҳамкор ва айнан ваколатли ташкилотлар билан биргаликдаги тарғибот тадбирларини олиб бориш ёки ўша масъул ташкилотларга таклифлар киритиб бориш лозим.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар ўртасида жиноятлар кўпаймоқда