Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси ҳам ҳар доимгидек халқимиз томонидан катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тингланди.

Мурожаатномада мамлакатимизда якунланаётган йилда амалга оширилган ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари ҳамда яқин келажакда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Албатта, халқ манфаати, юрт равнақи йўлида йил бошида белгиланган устувор вазифаларни бажаришда коронавирус пандемияси йўлимизга жиддий тўсиқ бўлди. Шу боис, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам айрим вазифалар ижросини таъминлаш осон кечмади.

Асосий эътибор пандемия тарқалишининг олдини олиш, одамларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, касалликка чалинганларнинг соғлигини тиклашга қаратилди. Бунинг учун барча имкониятлар ишга солиниб, зарур маблағлар ажратилди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар тез орада натижасини кўрсатди ва Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракати ва тажрибаси халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътироф этилди. Аммо пандемиянинг инсон ҳаётига таҳдиди ҳамон давом этяпти. Шу боис, хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ.

Президентимиз томонидан Мурожаатномада 2021 йилни мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилиш таклифи берилди ва бу таклиф қўллаб-қувватланди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Абу Али ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялайдиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим.

Қайд этиш жоизки, жиддий ислоҳотга муҳтож бўлиб қолаётган таълим тизимида тарбия устуворлигини таъминлаш, мактабларимизда болаларимиз учун билимли, фидойи, ўз касбини том маънода қадрлайдиган, энг муҳими, меҳнатига яраша рағбатлантириладиган педагоглар ишлаши учун шароит яратиш, долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Узлуксиз таълим билан бир қаторда, узлуксиз тарбия тизимини шакллантириш, узлуксиз тарбия ва таълим уйғунлигини таъминлаш, бизнинг муҳим сайловолди ваъдаларимиздир.

Шу маънода, Мурожаатномада Президентимиз “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғояни илгари сурганлари муҳим аҳамиятга эга.  

Бу борада келгуси йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади. Шунингдек, 2021 йилда мактабга тайёрлашнинг бепул тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болалар ёки уларнинг 82 фоизи қамраб олинади. Келгуси йили 30 та янги мактаб қуриш, 320 та мактабни таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 2 триллион сўм ажратилади.

Ўқитувчига қулай меҳнат шароитини яратиш “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устувор вазифаларидан биридир. Ўқитувчи ҳар қандай муаммодан ҳоли бўлиши лозим. Шу маънода, 2030 йилгача мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълимни ривожлантириш Концепцияси қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.

Ушбу масалага давлатимиз раҳбари Мурожаатномада алоҳида эътибор қаратиб, педагоглар малакасини ошириш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантиришнинг янги механизмлари яратилишини таъкидлади. Жумладан, эндиликда муаллимлар ҳар 5 йилда эмас, “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида ўз малакасини узлуксиз ошириб боради. Ўқитувчиларнинг ўз фанини билиши, педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигидан келиб чиқиб, тоифа бериш мезонлари ҳам қайта кўриб чиқилади. Бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоиз устама ҳақ тўланади.

Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига 330 миллиард сўм йўналтирилади. Шу билан бирга, 240 минг нафардан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўлов 1,5 баробарга оширилиб, бюджетдан 400 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилади.

Президентимиз қайд этганларидек, жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Президентимизнинг Мурожаатномасида қайд этилган долзарб вазифалар ҳамда устувор йўналишларни ўз зиммасига юклатилган бирламчи вазифалар, деб қабул қилади. Зеро, юртдошларимиз ҳаёти фаравонлиги, мамлакатимиз равнақига эришиш партиямизнинг пировард мақсадидир.

Алишер ҚОДИРОВ,  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,  

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон – мактаб остонаси, таълим-тарбия тизимидан бошланади