Мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳалар каби тиббиётда ҳам халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

 Бу борада шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашиши, илғор хорижий анъаналар асосида малака ошириши муҳим ўрин тутади. Айни жараён доирасида яқинда ўзбекистонлик бир гуруҳ мутахассислар Жанубий Кореяда бўлиб қайтишди. Гуруҳ аъзоларидан бири, Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳри филиали онкоурология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Тиллашайхова мазкур сафар таассуротлари ҳақида ЎзА мухбирига сўзлаб берди.

- 2018 йил давлат гранти асосида Корея Республикасига малака ошириш учун юборилган ўзбекистонлик 20 нафар шифокор орасида мен ҳам ўз тажрибамни ошириб келдим.

Ўқиш давомида  кўплаб малакали шифокорлар билан танишдик. Соҳамиз бўйича ташкил этилган, етук профессорлар иштирок этган бир неча йирик конференцияда қатнашдик. Кореяда онкологик касалликлар тарқалиши ва бундай хасталикларни даволаш билан боғлиқ ҳозирги ҳолатдан бирмунча хабардор бўлдик. Қолаверса, маҳаллий шифокорлар билан фикр алмашиш, Ўзбекистонда онкология хизматини янада ривожлантириш учун керакли бўлган замонавий технология воситалари имкониятларини ўрганишга муваффақ бўлдик.

Таассуротларим ҳақида гапирадиган бўлсам, мени яхши маънода ҳайратга солган асосий жиҳат, бу шифокор ва бемор ўртасидаги муносабат бўлди, десам адашмайман. Кореяда шифокор мижозини ўз яқин инсонига қарагандай даволашга ҳаракат қиларкан. Менга яна бир маъқул келган томони - шифокор мавқеи, мартабасидан қатъи назар, атрофдаги инсонларга самимий муносабатда бўларкан.  Умуман, кореяликлар ўз соглигига жуда эътиборли халқ. Ҳар бир фуқаро суғурта асосида йилда бир ёки икки марта тиббий кўрикдан ўтиши мажбурий ва менимча, айнан шу сабабли саратон касаллиги билан боғлиқ ҳолат эрта даврда аниқланади. Энг муҳими, уларнинг таомланиши тартибли: кўпроқ оқсилга бой махсулотлар тановул қилинади. Бадан тарбиясига қаратилган машқлар кундалик одатга айлантирилган.

Сафаримиздан сўнг хорижлик ҳамкасблар билан онкология ва ўзимнинг йўналишим бўлган онкоурология бўйича ҳамкорлигимиз кўлами янада кенгайди. Касалликни даволлаш жараёнида дуч келинадиган фавқулодда вазиятларда бемалол Корея мутахассислари - профессорлардан маслаҳат олиб иш юритаман.

Сўнгги икки-уч йилда фуқароларимизда учраётган саратон касаллиги бошланғич даврда аниқланяпти, бу жиддий ютуғимиз. Қолаверса, юртимиз шифокорларини ҳар йили малака ошириш, тажриба алмашиш мақсадида тиббиёти ривожланган мамлакатларга грант асосида юбориш анъанага айланди. Улар олаётган билим, кўникма келгусида, албатта, юртимизда онкологик касалликлар олдини олиш ва ушбу оғир хасталикни самарали даволашда муҳим рол ўйнайди.

Айтиш жоиз, 2019-2020 йилларда нур терапияси соҳасида ҳам сезиларли ижобий ўзгаришлар юз берди. Бош мия саратонини даволашда зарур бўладиган ноёб замонавий ускуна сотиб олинди. Эндиликда кўплаб ватандошларимизнинг касалликка даво топиш мақсадида хориж мамлакатларида овора бўлиб юрмасдан, ўзимизда соғайишлари учун имкон яратилдн. Бундан ташқари Республика онкология марказида лапароскоп аппаратида жарроҳлик амалиёти ўтказиш йўлга қўйилди.

Шу ўринда афсус билан таъкидлашим жоиз, ҳозирча фуқароларимиз ўз юртимизда яратилган шароитлардан тўлиқ фойдалана олишмаяпти. Масалан, ҳар бир поликлиникада мавжуд бўлган УТТ, рентген апарати орқали ҳам саратон касаллигини аниқлаш мумкин.

Аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга ёрдам берадиган вакциналар ҳам мавжуд. Тажриба шуни кўрсатадики, ВПЧ билан эмлаш мутлақо ҳавфсиз. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9 ёшли қизларга ВПЧ вакцинасининг икки дозасини тавсия қилади. Ушбу вакцинани қабул қилган қиз келгусида саратоннинг айрим ҳавфли турларидан ишончли, самарали ва узоқ муддатли ҳимоя билан таъминланади.

Гулруҳ АБДУЛЛАЕВА ёзиб олди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Р.Тиллашайхова: “Фуқароларимиз ўз юртимизда яратилган шароитлардан тўлиқ фойдалана олишмаяпти”