Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади. Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритди.

Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади.

Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:

1) Паспорт;

2) Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70% (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўлов амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақоми берилган.

Қуйидаги инфографика орқали қайси Давлат хизматлари марказларида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин:

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини қачонгача олиш керак? Қайта имтиҳон топшириладими?