Ватанимиз тарихидаги 22 декабрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1868 йил (бундан 152 йил олдин) – Бухоро амири Музаффарнинг катта ўғли, отасининг сиёсатидан норози бўлган қирқ ёшли Абдулмалик тўра Хива хонлиги билан биргаликда озодлик курашини давом эттириш мақсадида Хоразмга кириб келди. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II унинг ҳузурига Абдулмалик тўра ташриф буюраётганини эшитиб, ўз мулозимлари Муҳаммад Ризо Огаҳий ҳамда Муҳаммад Ниёз девонбегини уни кутиб олиш учун жўнатди. Хон уни аъло даражада кутиб олиб, Ҳасан Мурод қўшбеги саройидан унга махсус жой ажратди.

Тарихчи олим Аброр Одиловнинг ёзишича, хон тўрага иззат-ҳурмат ила муносабатда бўлиб, унга 1500 тилло миқдорида ойлик нафақа белгилади. Тўра кишиларига эса 500 тиллолик кийим-бошлар ҳадя қилинди. Хон тўрани ҳохлаган вақтида унга мурожаат этиши мумкинлигини билдириб, унга бир бекликка бош бўлишни ҳам таклиф қилди.

Аслида Россия империясига қарши биргаликда кураш олиб бориш ниятида бўлган Абдулмалик тўранинг фикрини Муҳаммад Раҳимхон II, афсуски, рад этди. Россия империяси тазйиқидан чўчиган Муҳаммад Раҳимхон II, Ўрта Осиё халқлари озодлик кураши учун аввало иттифоқлик, ҳамжиҳатлик зарур эканлигини англамаган эди. Хоразмда деярли уч ой турган Абдулмалик тўра, энди бу ерда қолиш мақсадга мувофиқ эмаслигини билиб, хондан унга кетиш учун рухсат беришини сўради.

1908 йил (бундан 112 йил олдин) – файласуф олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Рустам Абдушукуров дунёга келди (вафоти 1981 йил).

1910 йил (бундан 110 йил олдин) – Бухоро амири Абдулаҳадхон 22 декабрдан 23 декабрга ўтар кечаси буйрак касали туфайли Кармана яқинида жойлашган Хайрободдаги боғида вафот этди. Амирнинг васиятига кўра, уни Карманадаги Қосим шайх Азизон хонақоси кунботар тарафига дафн этишди. 1912 йили Абдулаҳадхон қабри атрофида ўғли Олимхон томонидан катта зиёратхона барпо этилган.

1915 йил (бундан 105 йил олдин) – тарихчи Феруза Бобожонованинг ёзишича, Бухоро амирлиги ҳукумати “Баракат” ширкати низомини тасдиқлаб, унинг очиқ фаолияти учун рухсат берди. Ширкат амирликнинг кўпчилик ҳудудларида китоб дўконлари ташкил қилиб, зиё тарқатишни мақсад қилди. Абдурауф Фитрат ширкат доирасида Туркияга ёшларни ўқишга жўнатиш учун маблағ тўплаш билан шуғулланди. Садриддин Айнийнинг қайд этишича, “Халқ орасида ушбу ширкат “жадидлар ширкати” деб ном қозонган”.

Бухорода маърифат тарқатишда, китоб, газета, журналлар билан савдо қилишда, бухоролик ёшларнинг маърифий-сиёсий ҳаракатларининг жонланишида ушбу ташкилотнинг аҳамияти катта бўлди. Бу ҳақда Садриддин Айний шундай ёзган эди: “Бу йил яширин жамиятнинг таъминоти билан икки муҳим иш бошланди. Буларнинг бириси “Маърифат” кутубхонаси, иккинчиси “Баракат ширкати” эди. Насрулло Қўшбеги ушбу кутубхона ва ширкатга расман рухсат берганлигидан ёшлар ҳаётига яхши бир ёрдам етказди”.

1995 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “1954 йилда имзоланган Қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш ҳақида”, “1970 йилда имзоланган Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида”, “1972 йилда имзоланган Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақида” қарорлари қабул қилинди.

2004 йил (бундан 16 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2010 йил (бундан 10 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2017 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси эълон қилинди.

2018 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унга асосан 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амирлик шаҳзодаси Хива хони ҳузурига қандай ёрдам илинжида борган эди?