Соғлиқни сақлаш бошқармасига шу кунгача Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимида ишлаб келган Абдивоҳидов Комил Муртазоевич бошлиқ этиб тайинланди.

К. Абдувоҳидов 1965 йил 1 сентябрда Жарқўрғон туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги – жарроҳ.

К. Абдувоҳидов Термиз шаҳар марказий шифохонаси анестезиолог-реаниматологи, гемодиализ бўлими бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали директори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, “Сино Мед Термиз” масъулияти чекланган жамияти клиникаси раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Халқ таълими вазирлигининг кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бош мутахассиси Ҳамидова Сулув Янгибоевна Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

С.Ҳамидова 1969 йили Шўрчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолияти давомида Термиз давлат университети ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, молия-иқтисодиёт факультети декани ўринбосари, Термиз туманидаги Янгиариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори, ТерДУ қошидаги Термиз академик лицейи директори, “Адолат” социал демократик партияси вилоят кенгаши раиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти лавозимларида ишлаган.

“Сурхон саноат қурилиш инвест” қурилиш-ишлаб чиқариш корхоналари бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари Қувватов Чори Жўраевич Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Чори Қувватов 1981 йилнинг 30 июлида Қумқўрғон туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги- бухгалтерия ҳисоби ва аудит.

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Тошкент вилояти минтақавий филиали бўлим бошлиғи, шўъба мудири, Қибрай филиали бошқарувчиси ўринбосари, Шарғун филиали бошқарувчиси, Сурхондарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи, шунингдек, Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёдаги уч бошқармада раҳбар ўзгарди