Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш анъанаси бошланган эди.

Шунга кўра, ЎзА яқинлашиб келаётган Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши тўғрисидаги маълумотларни яна бир бор эслатиб ўтади.

Янги йил байрамидаги дам олиш кунлари 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сонли Президент фармони асосида белгиланади. Унга кўра, 2 январь, шанба куни 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қилаётганлар учун ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шундай қилиб, иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрамида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январь – жума;

2 январь – шанба;

3 январь – якшанба.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?