Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари жорий йил об-ҳаво аввалги йилларга нисбатан эрта ва кескин пасайгани тармоқлар ва ҳудудларнинг қиш мавсумига қай даражада тайёрлигини яққол кўрсатиб берганини таъкидлади.

– Бу йил совуқ эрта тушгани қиш мавсумига тайёргарлигимиз паст эканини кўрсатиб берди. Жойларда кўмир, газ, электр энергияси таъминоти бўйича эътирозлар кескин ошган. Яқинда бензин нархи ҳам кўтарилгани аҳоли ўртасида жиддий муҳокамаларни келтириб чиқармоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда тармоқлар ва ҳудудларнинг қиш мавсумига тайёргарлиги муҳокама қилинмоқда.

Таъкидланганидек, электр энергияси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига – 1,6 миллион киловатт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион киловатт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион киловатт-соатни ташкил этган.

Энг кўп узилишлар Сурхондарёда – 7 соатгача, Қашқадарёда – 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда – 5 соатгача, Самарқандда – 3 соатгача, Бухорода – 2 соатгача кузатилган. Ушбу узилишларга асосан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига талаби кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Охирги 3  йилда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мустақиллик йилларида амалга оширилмаган ишлар бажарилди. Тўрақўрғон ва Тахиатошда – 2 тадан, Навоий ва Тошкент иссиқлик станцияларида – 1 тадан янги энергоблоклар ишга туширилди. Ушбу ИЭСларнинг умумий қуввати 2  минг 280  мегаваттни ташкил этади.

Йиғилишда аҳоли ва тармоқларни электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш борасидаги  муаммолар муҳокама қилинмоқда. Тармоқлар раҳбарлари ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг ҳисоботи тингланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент: бу кунлар — тармоқлар раҳбарлари учун синов