ТАЙИНЛОВ: Ваҳоб Ҳамидович Қаҳҳоров Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди
Халқ депутатлари Пешку тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Амрулло Ибрагимович Назаров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги сабабли Пешку тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Сессияда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Ҳамидович Қаҳҳоров Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди.