Жорий йилнинг 4 мартида Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Бола туғилганида бир марталик нафақа («суюнчи») пулини бериш тартиби ўзгартирилди.
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанд учун барчага, иккинчи фарзанд учун эса фарзанд туғилган пайтда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга берилади. Қолган ҳолатларда “суюнчи” пулини расмийлаштириш рад этилади.
Қайд қилинишича, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули, биринчи фарзанди учун – барча аёлларга, иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди. Нафақани олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.
Ш.Маматуропова,
ЎзА