ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

Зиддиятли ҳолатлар ўқувчиларнинг иштирокисиз муҳокама қилиниши керак

Зиддиятли ҳолатлар ўқувчиларнинг иштирокисиз муҳокама қилиниши керак

Мактаб ва ота-оналар ўртасидаги зиддиятли ҳолатлар ўқувчилар, яъни болаларнинг иштирокисиз муҳокама қилиниши керак. Акс ҳолда ўқитувчининг обрўсига путур етказилади, дейди Россия таълим вазири Ольга Васильева “Образование” миллий лойиҳаси доирасидаги ота-оналар вакиллари билан учрашувда.

ТАСС агентлиги вазирнинг “Мактаб ва ота-она муносабатида ҳар икки томон ҳам ўзининг ҳаддини билиши лозимлигини яхши англаб етиши зарур”, деган сўзларини иқтибос қилган.

2 438
ЎзА​​