ЎзА Ўзбек

08.09.2020 Чоп этиш версияси

Журналист Жамол Хашогги​нинг қотилларига берилган ўлим жазоси бекор қилинди

Журналист Жамол Хашогги​нинг қотилларига берилган ўлим жазоси бекор қилинди
Саудиялик журналист Жамол Хашоггининг беш нафар қотили устидан суд ҳукми чиқарилди.

Подшоҳлик суди уларнинг ҳаётини сақлаб қолди ва ҳар бирига 20 йиллик қамоқ жазосини белгилади, дейилади “Al Arabiya” хабарида.

Аввалроқ қотилларга ўлим жазоси берилиши ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Жиноий ишга алоқадор бўлган яна уч кишига етти йилдан ўн йилгача бўлган қамоқ жазоси берилган.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ва АҚШ фуқаролигини олган журналист Жамол Хашогги 2018 йилнинг 2 октябрида ҳаётдан кўз юмган. У Саудиянинг Истамбулдаги консуллигида шафқатсизларча ўлдирилганди.

3 355
ЎзА