ЎзА Ўзбек

11.07.2020 Чоп этиш версияси

ЖССТ Россиянинг яна карантинга қайтишини таъкидламоқда

ЖССТ Россиянинг яна карантинга қайтишини таъкидламоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович РИА Новостига интервью бериб, агар аҳоли карантин тартибларига амал қилмаса, Россия яна кучайтирилган чеклов чораларига қайтишга тўғри келишини маълум қилди.

«Ижтимоий масофа сақланмас экан, чеклов чораларини кучайтиришдан бошқа йўл қолмайди», — деди Вуйнович.

Унинг таъкидлашича, агар дунёда коронавирусга қарши вакцина ёки уни даволайдиган дори топилмас экан, кучайтирилган чеклов чораларига қайтиш эҳтимоли сақланиб қолаверади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда COVID-19 инфекциясига чалинганлар кеча 6 минг 509 кишига кўпайиб жами 707 минг 301 кишини ташкил этмоқда. Охирги суткада Москва (568), Санкт-Петербург (292) ва Свердловск вилоятида (276) пандемия хуружи айниқса ортган.

2 603
ЎзА