ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

ЖССТ: Қозоғистон қизамиқ кенг тарқалган мамлакатлар рўйхатида қолмоқда

ЖССТ: Қозоғистон қизамиқ кенг тарқалган мамлакатлар рўйхатида қолмоқда

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти жаҳонда қизамиқ эпидемиясига оид эълон қилган ярим йиллик ҳисоботида касалликнинг кенг тарқалиши Қозоғистон, Ангола, Камерун, Чад, Нигерия, Филиппин, Жанубий Судан, Судан ва Таиландда давом этаётгани қайд қилинган.

ЖССТнинг хабар қилишича, 2019 йилнинг биринчи ярим йилида 2006 йилдан бери рекорд даражада қизамиқ қайд қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробар кўпдир. ЖССТ маълумотига кўра, олти ой давомида жаҳонда қизамиқ билан оғриганлар сони 364 минг кишидан ошиб кетган.

Ҳисоботда таъкидланишича, қизамиқнинг энг кўп тарқалиши Африка қитьасига тўғри келади, бу қитьада қизамиққа чалинганлар сони ўн баробар ошиб кетган.

Апрель ойида ЖССТ томонидан эълон қилинган Ҳисоботда, 2019 йилнинг январидан март ойига қадар Қозоғистонда қизамиққа чалиниш билан боғлиқ 3 414 та ҳодиса қайд қилинган. Бу кўрсаткич бўйича Қозоғистон жаҳонда бешинчи ўринни эгаллади.

ЖССТнинг огоҳлантиришича, касаллик тарқалишининг сабаби вакцина бўлсада аҳоли эмланишдан воз кечиш ҳоллари бўлиши мумкин.

1 923
ЎзА