ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

​Жойларда клавиатурали инфокиоск қурилмалари жойлаштирилмоқда

​Жойларда клавиатурали инфокиоск қурилмалари жойлаштирилмоқда

Банк хорижий илғор банк тажрибаларини татбиқ қилган ҳолда 24/7 режимида, кеча-ю кундуз, ходимсиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғини кенгайтиришга интилмоқда.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Марказий банки ва «Қишлоқ қурилиш банк» ҳамкорлигидаги анжуманда банк тузилмалари фаолиятида мижозларга қулайлик яратиш, хизмат турлари кўламини кенгайтириш, айниқса, қишлоқ ҳудудларида аҳолини сифатли банк хизматлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Хусусан, яқинда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида фаолият юритаётган «Қишлоқ қурилиш банк» Кўкдала филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Банк хорижий илғор банк тажрибаларини татбиқ қилган ҳолда 24/7 режимида, кеча-ю кундуз, ходимсиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғини кенгайтиришга интилмоқда. Улардан бири Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорига яқин ҳудудда фаолият кўрсатмоқда.Бу ерда замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкоматлар, инфокиоск, инфомонитор ва «Интернет банкинг» хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи клавиатурали инфокиоск қурилмалари билан жиҳозланган.

Эътиборлиси, юридик шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар банк филиалига бормасдан туриб, клавиатурали инфокиоск орқали «Интернет банкинг» хизматидан фойдаланиб, нақд пулсиз тўлов амалиётларини бажармоқдалар.

«Қишлоқ қурилиш банк»жисмоний шахсларга микроқарз беришни жорий этди. Микроқарз нақд ёки қарз олувчининг номига очилган пластик картасига ўтказиб бериш орқали 12 ой муддатга, 1 ойлик имтиёзли давр билан кейинги 11 ойда тенг тақсимланган ҳолда қайтариш ва ойлик 3 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилмоқда. Муҳими, микроқарз қайта тикланадиган шаклда ҳам ажратилиб, микроқарз муддати давомида микро қарздан қайта фойдаланиш имконини беради.

2 867
Сайёра Шоева, ЎзА​