ЎзА Ўзбек

06.04.2020 Чоп этиш версияси

Жонсонга сунъий нафас зарур

Жонсонга сунъий нафас зарур


Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонни шошилинч тарзда шифохонага ётқизишди. Энди унинг танаси ИВЛ, яъни ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратига уланади. Мазкур хабар “РИА Новости” ахборот агентлиги томонидан Англия миллий соғлиқни сақлаш тизими раҳбариятига яқин манбага асосланиб тарқатилган.

Таъкидланишича, шифокорлар юқори мартабали мулозимнинг ўпкасига сунъий тарзда ҳаво юборишни бошлайдилар.

Аввалроқ коронавирус ташҳиси қўйилган Жонсонда касалликнинг жиддий белгилари пайдо бўла бошлагани эълон қилинганди.

Беморнинг иситмаси узоқ вақт давомида тушмади, йўтал ҳам тўхтамади. Шундан сўнг Бош вазир уйини тарк этиб, ўз-ўзини яккалаш тартибига ўтди, энди эса касалхонага йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг коронавирус юқтириб олгани оммага 27 март куни эълон қилинди. Бу ҳақда биринчи бўлиб унинг ўзи Даунинг-стритдаги Бош вазир қароргоҳидан туриб билдирган.

Аввалига Жонсонда хасталикнинг енгил белгилари намоён бўлган, кейинчалик коронавирусга олинган тест натижаси мусбат чиққан.

Шундан кейин мулозим ўзини яккалаб, ҳукумат билан муносабатни видео алоқа тарзида давом эттираётганди.

1 194
ЎзА