ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Жонли ҳужайралардан таркиб топган робот яратилди

Жонли ҳужайралардан таркиб топган робот яратилди

АҚШнинг Вермонт университетида дунёда биринчи бўлиб бус-бутун жонли ҳужайралардан таркиб топган робот яратилди. Бу ҳақда “Science Alert” нашри хабар беради.

Ихтирочилар уни “ксеноробот” деб атади. Бу биороботлар митти миллиметрли ўлчовда бўлиб, 500-1000 ҳужайрадан иборат. Улар мустақил ҳаракатланади, микроскопик ўлчамдаги “юк”ни, масалан, айрим дори таблеткаларини кўтара олади. Олимлар бу робот сунъий туркумдаги роботларнинг янги авлоди бўлиб, дастурланган жонли тана ҳисобланишини айтмоқда.

1 977
ЎзА