ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

Жо Байден тарафдорлари Висконсин штатида ҳам кўп экан

Жо Байден тарафдорлари Висконсин штатида ҳам кўп экан
АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден АҚШ президентлигига номзодини кўрсатиш бўйича Висконсин штатида бўлиб ўтган бошланғич сайловда (праймериз) ғалаба қозонди. Шу куни у 50 фоиздан кўп овозга эга бўлди, деб хабар берди New York Times газетаси.

Хабарда айтилишича, Байден штатда жами 63,4 фоиз овоз олган. Пойгадан чиқиб кетган сенатор Берни Сандерс эса 31 фоиз овозга эга бўлган.

Бундан аввал Сандерс номзод кўрсатиш компаниясини тўхтатганини маълум қилган эди. Аммо унинг номи қолган штатларда бўлиб ўтадиган бошланғич сайлов бюллетенларида қолиши ва у партия қурилтойида иштирок этувчи номзодларни ўзига жалб қилишда давом этиши ҳам айтиб ўтилди. Праймеризда иштирок этган бошқа номзодлар аввалроқ пойгадан чиқиб кетганди ва улар Байденни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Хуллас, Жо Байден Оқ уйга раҳбарлик қилиш учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритиш йўлида барча рақибларини четга суриб чиқарди. Энди у ягона номзод сифатида АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампга қарши чиқа олади.



894
ЎзА