ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Жереми Корбин: “Бирлашган Қироллик мустақил сиёсат юритиши керак“

Жереми Корбин: “Бирлашган Қироллик мустақил сиёсат юритиши керак“

Буюк Британия кўр-кўрона АҚШга хизмат қилишни тўхтатиб, ўзининг мустақил сиёсатини юритиши лозим.

Бирлашган Қиролликдаги Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин сайловолди нутқида шундай фикрлар билдирди, дейилади ТАСС хабарида.

Корбин “Чин маънода мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун баъзида умум эътирофидаги фикрларга қарши ўлароқ бўлса-да, совуққонлик билан, қатъий қарорлар қабул қилиш керак”, деб таъкидлаган.

Унингча, террорчилик миқёсининг ортишига Буюк Британиянинг йиллар давомида ўз ташқи сиёсатини АҚШ андозаларига мослаб юритгани сабаб бўлган.

1 136
ЎзА