Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 06:00 Чоп этиш версияси

Женевада Сурия конституциявий қўмитаси бўйича маслаҳатлашувлар бошланди

Женевада Сурия конституциявий қўмитаси бўйича маслаҳатлашувлар бошланди

Россия дипломатияси вакиллари БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан Женевада Сурия конституциявий қўмитасини ташкил этиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Икки кунлик маслаҳатлашувлар турли даражадаги учрашувларни ўз ичига олади. Хусусан, БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Сурияда ўт очишни тўхтатишга қаратилган уч томонлама кафолатловчи давлатлар Россия, Эрон ва Туркия вакиллари билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Де Мистуранинг қайд этишича, томонлар Сурия конституциявий қўмитаси фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилади.

Мулоқот якуни бўйича Де Мистуранинг 20 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашига ҳисоботи тақдим этилиши кўзда тутилган.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА