ЎзА Ўзбек

30.08.2019 Чоп этиш версияси

Жек Ма: Компьютерда чип, инсонда юрак бор

Жек Ма: Компьютерда чип, инсонда юрак бор

Хитойнинг Alibaba компанияси асосчиси Жек Ма технология тараққиёти одамнинг ҳафтасига 12 соат ишлашига имкон яратиши ҳақида фикр билдирди. “Яқин 10-20 йил ичида фарзандларимиз ҳафтасига 12 соатлик муносиб иш ўрни топиши учун одамлар, ҳукуматлар, давлатлар таълим ислоҳотлари билан шуғулланиши лозим”, дейди у ТАССнинг “Bloomberg” маълумотига таяниб берган хабарида.

Тараққиёт иш ўринларини қисқартиради. “Компьютерда чип, инсонда юрак бор”, деди Жек Ма ва сунъий интеллект инсонга ҳаётдан завқланиш учун кўпроқ вақт беришини қўшимча қилди.

5 104
ЎзА