ЎзА Ўзбек

10.07.2019 16:05 Чоп этиш версияси

Жаримадан тушган маблағларнинг бир қисми тез тиббий ёрдамга йўналтирилади

Жаримадан тушган маблағларнинг бир қисми тез тиббий ёрдамга йўналтирилади

Қирғизистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида жарима кўринишда Бишкек бюджетига тушган маблағларнинг маълум қисмини тез ёрдам хизматини яхшилашга йўналтириш режалаштирилмоқда.

Қирғизистон ҳукуматининг маълум қилишича, бош вазир Муҳаммедқалий Абилғазиев ЙҲХни бузганлик учун жарима кўринишида тушган маблағларни шакллантириш ва фойдаланиш тартибига ўзгартиш киритишни таклиф қилди.

Қирғизистон ҳукумати лойиҳа иштирокчилари ўртасида тақсимланганидан кейин Молия вазирлиги ҳисобида қолган маблағларнинг 50 фоизни Мажбурий Тиббиёт суғуртаси жамғармасига - тез тиббий ёрдам хизмати учун автомашина сотиб олишга, уларни зарур анжомлар билан таъминлашга, шунингдек янги тез ёрдам станцияларини очишга сарфлашга қарор қилди. Қанча миқдордаги маблағ ҳақида гап кетаётганини ҳукумат изоҳламади.

ЎзА
1 561