ЎзА Ўзбек

11.02.2019 Чоп этиш версияси

ЖАР Президенти Африка Иттифоқининг 2020 йилги раиси этиб сайланди

ЖАР Президенти Африка Иттифоқининг 2020 йилги раиси этиб сайланди

Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафос Африка Иттифоқининг 2020 йилги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Миср етакчиси Абдулфаттоҳ ас-Сиси мазкур минтақавий ташкилот минбаридан расман эълон қилди.

Миср етакчиси Руанда Президенти Поль Кагамедан кейин кеча Африка Иттифоқининг 2019 йилги раиси вазифасини бажаришга киришган. “Мен жанубий африкалик инимни Африка Иттифоқи раислигига сайлангани билан чин дилдан қутлайман”, дейди ас-Сиси.​​

2 277
ЎзА