ЎзА Ўзбек

20.07.2018 12:18 Чоп этиш версияси

Жанубий Кореянинг собиқ президентига яна саккиз йиллик қамоқ жазоси тайинланди

Жанубий Кореянинг собиқ президентига яна саккиз йиллик қамоқ жазоси тайинланди
Мамлакат суди собиқ раҳбар Пак Кин Хени давлат маблағларини талон-тарож қилганлиги ва партия фаолиятига аралашуви учун 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. 

“Рёнхап” агентлигига асосланиб, бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Суд қарорига кўра, шунингдек, Пак Кин Хега 3,3 миллиард вон ( 3 миллион АҚШ доллари) миқдорида жарима ҳам белгиланган. 

Аввалроқ, яъни жорий йилнинг апрель ойида Сеул марказий суди ҳам мамлакатнинг собиқ раҳбарини 24 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича қарор чиқарган. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Пак Кин Хе коррупция, порахўрлик, лавозим ваколатларини суистеъмол қилганлик, давлат сирларини ошкор этишда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди. 


Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 216