ЎзА Ўзбек

11.09.2018 10:59 Чоп этиш версияси

Жанубий Кореяга КХДР орқали Россиянинг газ қувурлари ўтиши мумкин

Жанубий Кореяга КХДР орқали Россиянинг газ қувурлари ўтиши мумкин

Россия ва Жанубий Корея КХДР орқали газ қувурларини ўтказиш лойиҳаси қийматини ҳисоблаб чиқмоқда.

Москва ва Сеул Жанубий Кореяга КХДР орқали Россиянинг газ қувурларини ўтказиш лойиҳаси муҳокамасини янгидан бошлади. Владивосток Шарқий иқтисодий форумида Россия Федерациясининг Корея Республикасидаги савдо вакили Михаил Бондаренко РИА Новостига бу ҳақда маълум қилган.

“Биз ҳозирча лойиҳани “музлатиш”га ҳаракат қилмоқдамиз. Боиси, бу жуда қиммат ва сиёсий таваккалчиликка эга лойиҳадир. Аммо, Жанубий Корея Президентининг мамлакатимизга ташрифидан сўнг бу масала яна кун тартибига чиқди. Ўз вақтида лойиҳани муҳокама ҳам этмаган эдик. Ҳозир эса биз унга яна қайтдик, ҳисоб-китоб қилмоқдамиз”, деган Михаил Бондаренко ОАВга берган интервьюсида.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 679