Жанубий Кореядаги кимё заводида кучли портлаш рўй берди
Корея Республикасида кимё заводида портлаш юз берди, жабрланганлар 56 кишига етди, деб хабар тарқатди Рёнхап ахборот агентлиги.
Корея Республикасида кимё заводида портлаш юз берди, жабрланганлар 56 кишига етди, деб хабар тарқатди Рёнхап ахборот агентлиги.
Кеча тунда Сеул шаҳридан 120 чақирим нарида Сосан шаҳридаги Lotte Chemical корпорациясига қарашли заводда рўй берган портлаш ёнғин келтириб чиқарган. Ҳодиса нефть маҳсулотларининг ёниши оқибатида юзага келган, ҳеч ким заҳарланмаган, дейилади хабарда.
Портлаш кучидан 30 километр узоқликдаги бинолар ҳам зарар кўргани айтилмоқда. Жабрланганлар орасида нафақат завод ишчилари, балки теварак-атрофдаги уйларда яшайдиган одамлар ҳам бор.