Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.06.2018 10:49 Чоп этиш версияси

Жанубий Корея ТИВ: Бу йил Корея урушига расман нуқта қўямиз

Жанубий Корея ТИВ: Бу йил Корея урушига расман нуқта қўямиз
“Рёнхап” агентлигининг ёзишича, бугун Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва жорий йилда ҳукумат ўз олдига Корея урушига расман барҳам бериш мақсадини қўйганини маълум қилган.

Қайд этилишича, Корея урушига расман барҳам берилмаган, тинчлик сулҳига кўра ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилган холос. Аммо, мазкур ойнинг 12 санасида Сингапурда ўтказилган Қўшма Штатлар ва Шимолий Корея саммитида Дональд Трамп Ким Чен Ин билан тинчлик битимини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган эди.

Умуман олганда, президент Мун Чже Иннинг давлат тепасига келиши билан Жанубий ва Шимолий Корея муносабатлари илиқлаша бошлади. Шу йилнинг ўзида, яъни апрел ва май ойларида бетараф ҳудуд Пханмунжомда икки давлат расмийларининг олий даражадаги музокаралари бўлиб ўтди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 165