ЎзА Ўзбек

06.04.2020 Чоп этиш версияси

Жанубий Корея президентининг рейтинги ошиб бормоқда

Жанубий Корея президентининг рейтинги ошиб бормоқда

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инни қўллаб-қувватлайдиганлар апрель ойининг биринчи ҳафтасида 53,7 фоизни ташкил этди.

Realmeter тадқиқот агентлигининг маълумотларида келтирилишича, президент рейтинги апрелнинг биринчи ҳафтасида ўртача 53,7 фоизни, 3 апрель куни эса, ҳатто 54,9 фоизгача кўтарилган. Бундай кўрсаткич охирги марта 2018 йил ноябрь ойида қайд этилган эди, ўшанда президент фаолиятини маъқуллаганлар 53,7 фоизни ташкил этган.

Realmeter агентлигининг таъкидлашича, президент рейтингининг ошиши, ҳукуматнинг коронавирус шароитида олиб бораётган ишлари ижобий баҳоланаётгани билан изоҳланади. Бундан ташқари, ҳукуматнинг оила аъзолари қанча бўлишидан қатъий-назар, кам таъминланган уй бекаларига 800 доллардан молиявий ёрдам бериш ҳақидаги қарори ҳам аҳоли томонидан жуда яхши қарши олинган.

Тадқиқот уч кун давомида 18 ёшдан юқори бўлган 2 минг 521 киши ўртасида телефон орқали сўров йўли билан амалга оширилган.

Жанубий Кореяда коронавирусга чалиниш бўйича ҳозиргача 10 минг 284 та ҳолат қайд этилган бўлиб, 6 минг 598 бемор тузалиб чиққан, 186 киши вафот этди.

4 124
ЎзА