ЎзА Ўзбек

05.02.2020 Чоп этиш версияси

Жанубий Корея Хитойга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Жанубий Корея Хитойга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Жанубий Кореядан Хитойга инсонпарварлик кўмагини юборди, дейилади “REGNUM” нинг “KBS” маълумоти билан асосланган хабарида.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган “Asiana Airlines” самолёти Уханга қўнган.

Кўмак сифатида жўнатмалар орасида 1,5 миллионта тиббий ниқоб, 60-70 минг дона ҳимоя либоси ва кўзойнаклар мавжуд. 

Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми Хитойга шу ойнинг ўрталарида юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ҳукумати коронавирусга қарши курашда ёрдам сифатида Хитойга 5 миллион доллар ажратишга қарор қилганди.

2 102
ЎзА