ЎзА Ўзбек

22.06.2020 Чоп этиш версияси

Жанубий Корея Хасима оролини ЮНЕСКО рўйхатидан ўчиришни талаб қилмоқда

Жанубий Корея Хасима оролини ЮНЕСКО рўйхатидан ўчиришни талаб қилмоқда

Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазирлиги ЮНЕСКОга Япониянинг Шарқий-Хитой денгизидаги Хасима оролини Бутунжаҳон мероси рўйхатидан ўчиришни талаб қилиб мактуб йўллашни режалаштирмоқда, деб маълум қилди Ренхап агентлиги ҳукумат доираларидан олган манбаларга таяниб.

Жанубий кореяликларнинг фикрича, бунга Япониянинг 2015 йилда Иккинчи жаҳон уруши вақтида 23 та саноат объектида мажбурий меҳнат қурбонлари хотирасини ёд этишда зарур бўлган тартибларга риоя қилмагани сабаб бўлган. Шу боис расмий Сеул ушбу объектларни Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилишига қарши кескин фикр билдирмоқда. Чунки ушбу оъектларнинг еттитасида хорижликлар, жумладан кореяликлар мажбурий ишлатилган.

Токио эса, ҳар бир объектнинг тарихи тўлиқ ошкор этилишини” ҳамда мажбурий ишлатилган ишчиларга ёдгорлик ўрнатилиши ҳақида маълум қилди. 

Хасима ороли Гункандзима, деб ҳам аталади. Бу “крейсер” маъносини билдиради. Бунга сабаб оролдаги иншоотларнинг ташқи кўриниши ҳарбий кема шаклига ўхшаб кетишидир.

Хасима оролида ҳеч ким яшамайди. Ҳозирда у шарпалар-оролига айланган. Бу ерда кўмир кони ва бутун бошли шаҳар бунёд этилган ва кейинчалик ташландиқ ҳолга келтирилган. Оролга одамларнинг келиши таъқиқланган. Фақат 2009 йилдан бошлаб у ерга экскурсия ташкил этиладиган бўлди, аммо маршрут қатъий чекланган, дейилади хабарда.

3 574
ЎзА