Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 14:00 Чоп этиш версияси

Жанубий Корея: «Ҳар қандай қийинчилик бўлмасин, тинчлик йўлидан асло воз кечмаймиз»

Жанубий Корея: «Ҳар қандай қийинчилик бўлмасин, тинчлик йўлидан асло воз кечмаймиз»

Владивостокда ўтаётган Шарқий иқтисодий форумда Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён чиқиш қилиб, Сеул Пхеньян билан тинчлик йўлидан ҳеч қачон воз кечмаслигини маълум қилди.

“Жануб ва Шимол ҳали ҳеч ким босиб ўтмаган йўлдан кетмоқда. Бизга янада кўпроқ жасорат, донишмандлик ва сабр-тоқат керак. Ҳар қандай қийинчилик бўлмасин, тинчлик йўлидан асло чекинмаймиз», деган Жанубий Корея ҳукумати раҳбари РИА Новости келтирган иқтибосда.

ОАВнинг қайд этишича, Ли Нак Ён Корея ярим оролини ядроқуролсизлантиришда халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги кераклигини айтиб ўтган ўз чиқиши давомида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари Пхеньянда Жанубий ва Шимолий Корея давлатларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг махсус элчиси бошчилигидаги делегация КХДР пойтахтида бўлди. Ташриф давомида махсус элчи мамлакат етакчиси билан учрашиб, унга КР ва АҚШ раҳбарларининг мактубларини топширган. Учрашув якунидан сўнг Ким Чен Ин АҚШ ҳукуматининг Корея ярим оролини ядроқуролсизлантириш жараёнида илдамлик йўқ, деган фикрига қўшилмаслиги, Пхунгерининг демонтаж қилиниши мамлакатнинг ядро синов ўтказиш салоҳиятини йўқ қилгани, айни қадамни эса халқаро ҳамжамият муносиб баҳоламаётгани, аммо, шундай бўлса ҳам Трампнинг президентлик муддати тугагунга қадар ярим оролда вазият барқарорлашуви ва АҚШ билан муносабатлар яхшиланишидан умидворлигини билдирган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА