ЎзА Ўзбек

11.02.2019 Чоп этиш версияси

Жанубий Корея америкалик ҳарбийлар учун янада кўпроқ маблағ сарфлаши мумкин


Жанубий Корея ҳукумати ўз ҳудудидаги америкалик ҳарбийлар учун энди янада кўпроқ маблағ сарфлаши назарда тутилган ҳужжатни имзолади, дейилади Al-Arabia хабарида.

Ҳужжат парламентда тасдиқлангудек бўлса, бу борадаги йиллик харажат 890 миллион долларга етади. Ўтган йили мазкур молиялаштириш анча кам бўлган. Вашингтон бу ердаги қўшинлари учун маблағ миқдорини янада оширишни талаб қилиши мумкин. “Бу давомли жараён, ниҳоят, биз учун муваффақиятли якун топди”, дейди Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Ген Хва.

Эслатиб ўтамиз, 1953 йилда Корея уруши тугаганидан буён бу ерда бўлиб турган америкалик ҳарбийлар 28 минг 500 нафарни ташкил қилади.

2 339
ЎзА