ЎзА Ўзбек

05.03.2019 11:46:36 Чоп этиш версияси

Жанубий каролиналик киши лотереядан 877 миллион доллар ютиб олди

Жанубий Каролина штатининг лотерея комиссиясининг душанба куни эълон қилган баёнотига кўра, ўтган мавсумда 1.5 миллиард доллар пул мукофоти қўйилган “Mega Millions” лотерея ўйини иштирокчиларидан бири 877 миллион доллардан ортиқ рекорд даражадаги нақд пул мукофоти совриндори бўлди. Бу “Mega Millions” лотереяси тарихидаги энг катта ютуқ эканлиги айтилмоқда.

Ютуқли лотерея ўтган йилнинг 23 октябр куни Жанубий Каролина штатининг Симпсонвил шаҳридаги “КC Март“ супермаркетида харид қилинган.

Ғолиб бўлган ўйинчи жамоатчиликка ўз номини ошкор қилмасликка қарор қилган. Лотерея ходимлари ғолибни фақат “Жанубий Каролиналик“ деб атаган.