ЎзА Ўзбек

24.08.2018 15:16 Чоп этиш версияси

Жанубий Африка АҚШ ҳукумат раҳбари баёнотидан норози

Жанубий Африка АҚШ ҳукумат раҳбари баёнотидан норози

Жанубий Африка Ташқи ишлар вазирлиги Американинг мамлакатдаги ишончли вакили Жесси Лапенн Жанубий Африка халқи ва ҳукуматининг АҚШ ҳукумат раҳбари Дональд Трамп баёнотига норозилик муносабатини Вашингтон ҳукумат раҳбариятига етказишга ваъда берганлигини таъкидлади, деб хабар бермоқда “РИА Новости” сайти.

Д.Трамп 21 август куни ўз Тwitter тармоғида АҚШ давлат котиби Майк Помпеога Жанубий Африкадаги фермерларни оммавий ўлдириб, уларнинг ерларини тортиб олишини буюрган.

Сайтда келтирилган маълумотларга кўра, мамлакат раҳбари аввалроқ Fox News ахборот тармоғида келтирилган, Жанубий Африка ҳукумати оқ танли фермерлар ерларини тортиб олмоқда, деган маълумотига таянган ҳолда ушбу буйруқни берган.

Жанубий Африка Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, АҚШ ҳукумат раҳбари буйруғи нотўғри маълумотларга асосланган, ушбу ҳаракатлар ортида Африка ҳудудидаги ерларни ўзлаштиришни истаган гуруҳларнинг ноқонуний ва ғаразли мақсадлари кўзланган, деб хабар бермоқда мамлакат расмийлари.

З.Мирзабоева, ЎзА
3 601