ЎзА Ўзбек

12.11.2019 Чоп этиш версияси

Жанин Эньес ҳокимиятни вақтинча бошқаришини эълон қилди

Жанин Эньес ҳокимиятни вақтинча бошқаришини эълон қилди
Боливия Сенатининг иккинчи спикери Жанин Эньес бугун, 12 ноябрь куни мамлакатнинг вақтинча бошқарувини зиммасига олиши бўйича парламент йиғилишини ўтказади.

Аввалроқ Президент Эво Моралес бошчилигидаги мамлакат раҳбарияти, жумладан, сенатнинг биринчи спикери ҳам истеъфога чиққанди. Шундан сўнг сенатнинг иккинчи спикери, мухолифат вакили Аньес ҳокимиятни вақтинча бошқаришини эълон қилган. У “Конституцияга мувофиқ тартиб сақланиши учун барча имконни ишга соламиз”, деб таъкидлади, дейилади РИА Новости хабарида.

1 592
ЎзА