ЎзА Ўзбек

13.08.2018 10:42 Чоп этиш версияси

Жакарта – “чўкиб бораётган шаҳар”

Жакарта – “чўкиб бораётган шаҳар”
Индонезия пойтахти Жакартада 10 миллион аҳоли истиқомат қилади. Мамлакатда сув тошқинларининг кўп кузатилиши оқибатида мамлакат дунёдаги энг тез суръатларда “чўкиб бораётган” ҳудуд ҳисобланмоқда.

Олиб борилган тадқиқотлар Жакарта йилига 25 см.дан чўкиб бораётганини кўрсатмоқда. Агар бу ҳолат назоратга олиниб, керакли чоралар кўрилмаса, 2050 йилга келиб мамлакат бутунлай сув остига ғарқ бўлиши хавфи бор. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, мамлакат ёмғирли ҳудудда жойлашганлиги, шунингдек, ҳудудга доимий тарзда Ява денгизи тўлқинларининг урилиши ҳамда ушбу 13 та дарёнинг оқиб ўтганлиги мамлакатнинг сув остига бутунлай ғарқ бўлишига сабаб бўлмоқда, дея хабар бермоқда ввс.сом сайти.

З. Мирзабоева, ЎзА
9 941