ЎзА Ўзбек

29.06.2020 Чоп этиш версияси

Жаҳон туризм ташкилоти Тунисни расман туристлар учун хавфсиз ҳудуд рўйхатига киритди

Жаҳон туризм ташкилоти Тунисни расман туристлар учун хавфсиз ҳудуд рўйхатига киритди

Тунисда уч ойлик карантиндан кейин сайёҳлик мавсуми бошланди. Ушбу хабарни мамлакат туризм вазири Муҳаммад Али Туми маълумотига таяниб Xinhuanet нашри тарқатди.

«Жаҳон туристик ташкилоти расмий равишда Тунисни сайёҳлар учун хавфсиз ҳудудлар рўйхатига киритди. Мамлакатда соҳа ходимлари учун ҳам, сайёҳлар учун ҳам санитар нормалари тўлиқ таъминланган », — деди у.

Тунисга COVID-19 касаллиги тарқалиш даражаси бўйича фақат «яшил» ва «сариқ» ҳудудлардан келаётган сайёҳлар кириши мумкин. Бироқ «сариқ» ҳудудли мамлакатлардан келган сайёҳнинг вирусга чалинмагани ҳақда маълумотномаси бўлиши лозим. «Қизил», деб эълон қилинган мамлакатлардан келган туристлар Тунисга киритилмайди.

Тунис ҳукумати «яшил тоифага» Германия, Хитой, Австралия, Италия, Япония, Эстония, Хорватия, Австрия, Швейцария, Тожикистон ва Веьтнамни киритган.

«Сариқ тоифага» Франция, Албания, Озарбайжон, Канада, Испания, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Ўзбекистон, Полша, Португалия ва Сербия киритилди.

Россия, АҚШ, шунингдек, Лотин Америкаси мамлакатлари ҳамда Жазоир «қизил тоифа»дан жой олган. Бу мамлакатлар гарчи, асосий туристик оқимини ташкил этсада, Тунисга киритилмайди.

Тунис 27 июндан бошлаб қуруқлик, ҳаво ва денгиз чегараларини очганини ҳам маълум қилганди.

1 829
ЎзА