ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Жаҳон матбуоти саҳифаларида

Жаҳон матбуоти саҳифаларида


ХОРИЖ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ЎЗБEКИСТОН ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ ЁЗИШМОҚДА?

Ўзбекистонда ўпкани сунъий вентиляция қилиш бўйича биринчи аппарат ишлаб чиқарилди

SPUTNIKNEWS.RU: «Тиббиёт ускунаси «Технополис Москва» - «Хирана+»махсус иқтисодиёт зонаси резиденти бўлган компания томонидан ишлаб чиқарилди.Йил охирида республика ҳудудида камида юзта ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

KURSIV.KZ: «Маблағлар Бухоро вилоятидаги А380 халқаро автомобиль йўлининг 78 км қисмини реконструкция қилишга сарфланади. Лойиҳани амалга ошириш юк ташиш ҳажмини ошириш, шунингдек, транспорт воситалари учун ёқилғи нархини пасайтириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш имконини беради» — Осиё инфратузилма инвестициялари банки йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун Ўзбекистонга 165,5 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этишни маъқуллади.

REGNUM.RU: «Коронавирус пандемиясининг туризмга таъсири БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Европа минтақавий комиссияси 65-йиғилиши қатнашчилари томонидан муҳокама қилинди» — Ўзбекистон халқаро сайёҳлик конференцияси йиғилишини ўтказди.

EN.YNA.CO.KR: «Америка Қўшма Штатлари, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия, Жанубий Кореяда раҳбар органлар HDC Asiana нинг сотиб олинишини масъулладилар» — HDC Hyundai Development Cо. нинг Asiana Airlines Inc. компаниясини сотиб олиши янги коронавируснинг авиация таъсири туфайли йилнинг иккинчи ярмига қолдирилди.

001.JPG

***

Ўзбекистонда 40 миллион еврога қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича завод қуриш режалаштирилган

REGNUM.RU: «Италиянинг Innovando компанияси Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш заводини қуришни режалаштирмоқда, деб хабар қилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигинининг хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги матбуот хизмати» — Италия компанияси маиший чиқиндиларни йиғиш, транспортировка қилиш ва қайта ишлаш кластерларини яратишда иштирок этишни режалаштирмоқда.

***

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши июль ойида бошланмайди

REGNUM ахборот агентлигининг хабарига кўра, «Қирғизистон темир йўллари” айрим ОАВдапайдо бўлган 2020 йил июль ойида Хитой-Қирғизистон – Ўзбекистон йўналишида темир йўли қурилиши бошланади, деган хабарларни рад этди. Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон, Хитой, Россия ва Ўзбекистоннинг темир йўл маъмуриятлари ва транспорт вазирликлари йўлнинг йўналишини, темир йўл кенглиги ва жўнатиш станциясининг жойлашувини муҳокама қилишмоқда. Ушбу давлат корхонаси матбуот хизматининг қайд этишича, мазкур темир йўл лойиҳаси ҳамда Қирғизистоннинг шимолий ва жанубий вилоятларини боғлайдиган темир йўл қурилиши лойиҳаси республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга эканлигини ва шунинг учун уларнинг эртароқ амалга ошириш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳаси мамлакатда 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида бесамар муҳокама қилинаётгани, эслатиб ўтилади. Томонлар лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий сосини тайёрлаш ишларини бажармадилар.

Масаланинг тарихи. 2013 йилда Хитой «Бир камар, бир йўл» стратегик ташаббусини эълон қилди, у нафақат Европага логистика йўналишларини, балки Осиёнинг иқтисодий ҳамжамиятини ҳам қамраб олади. Мазкур лойиҳа доирасида Хитойдан Туркистон (ёки Марказий Осиё )мамлакатларига ўн миллиардлаб доллар инвестициялар кириб келди.

Хитой ушбу минтақа мамлакатларида автомобил йўллари, қувурлар, портлар, темир йўллар қурмоқда, саноат ва қишлоқ хўжалигига сармоялар киритмоқда. Хитойда қабул қилинган ёндашувга кўра, Хитойнинг минтақа мамлакатларига сармояси Хитой ускуналарини сотиб олиш, хитойлик путратчиларни жалб қилиш ва кўп жиҳатдан Хитойдан иш кучини жалб қилиш зарурати билан боғлиқ. Хитойлик сармоядорлар фойдали қазилма конларини ривожлантиришга кўпроқ қизиқиш билдиришмоқда. Аввало, улар минералларга бой бўлган Қозоғистон ва Туркманистонга қизиқишмоқда. Ғарб мамлакатлари ва халқаро ташкилотларнинг ёмон қарздорлари деб ҳисобланган минтақа мамлакатлари Хитойдан қарз олишмоқда, ва маълум жиҳатдан унга боғлиқ бўлиб қолдилар. Хитой кредитисиз ижтимоий соҳани сақлаб қолишнинг иложи бўлмаяпти. Туркистон мамлакатларининг Хитой олдидаги қарзи тобора ортиб бормоқда ва бир неча йилдан сўнг минтақа давлатлари қарзларининг ярмидан кўпи хитой қарзига тўғри келиб қолади.

Йирик Хитой бизнесидан кейин минтақа мамлакатларига кичик бизнес ва миграция келади, ундан сўнг маданий экспанция кузатилади. Хитойлик ишчилар сони юз минглаб нафарни ташкил этмоқда. Маҳаллий аҳоли иш топиш учун хитой тилини билиши талаб этилмоқда. Ҳозирнинг ўзида минтақа мамлакатларида хитойликлар барча озиқ-овқат дўконларининг учдан бир қисмигача бўлган қисмини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг қарийб учдан бир қисмини ва қурилиш соҳасининг тўртдан бир қисмини бошқарадилар. Нафақат фойдали қазилмалар, балки шунингдек, дарё ва кўл сувлари ҳам Хитойга йўналтирилмоқда. Туркистон мамлакатларининг қарам ҳолати аллақачон маълум ҳудудларни Хитойга юрисдикция бўйича топширилиши ва фойдали қазилма конларини ижарага берилишига олиб келди.

002.JPG

***

Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёш болаларга COVID-19 тўғрисида маълумот беришмоқда

USAID.GOV: Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Сезам кўчаси» ТВ дастури ёрдамида болакайларга COVID-19 ҳақида маълумот беришмоқда. Америка Қўшма Штатлари USAID орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Sesame Workshop нотижорат дастури, АҚШ нинг «Сезам кўчалари» телевизион-маърифий дастури яратувчилари билан ҳамкорликда ишлаб, Ўзбекистон жамоатчилик саломатлиги ва хавфсизлиги тўғрисидаги муҳим хабарларни тарқатмоқда. Sesame Workshop томонидан яратилган «Бир-биримизга ғамхўрлик қилиш» COVID-19 нинг медиа-контент пакети пандемия даврида айнан болажонлар ва уларнинг оилалари тўқнаш келадиган муаммоларни ҳал этиш мақсадида ишлаб чиқилган. «Бир-биримизга ғамхўрлик қилиш» ташаббуси кенг доирадаги мавзуларни ўз ичига олади – касалликларни олдини олишда қўлларни ювишдан тортиб, ижтимоий-эмоционал мавзулар, хусусан, касалликлар,руҳий зарба ва «ҳозирги нормал ҳолат»га қарши курашиш масалалари шулар жумласидандир.

Оммавий эълонлар ўзбек тилига таржима қилинади ва июнь ойида тегишли технологик платформалар, иловаларга тақсимлаб берилади. COVID-19 фавқулодда ҳолати дунё миқёсидаги барча болалар ва уларнинг оилалари учун катта ўзгаришларни олиб келди. Болаларнинг кундалик ҳаёт тарзи бирдан ўзгарди. Шунингдек, мактабларнинг ёпилиши ва ижтимоий масофа бўйича қабул қилинган чоралар ҳам ўқитувчилар ва ота-оналар учун масалани янада мураккаблаштирди. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонболалари ва уларнинг оилалари учунин қироз пайтида соғлиқни сақлаш соҳасида таълим олиш ва ўйинлар орқали ресурсларни тақдим этади.

***

Нью-Йоркдаги «The Bukharian Times» газетасида таниқли ўзбек журналисти Флора Гумарнинг «Журналист Саид Аҳмад тарих дарсини ўтади» номли мақоласи чоп этилди. Мақола буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг «Инсонлар абадий яшамайдилар, лекин номи унутилмас инсоннинг умри боқийдир!» деган жумлалари билан бошланади. Бу ўлмас мисралар истиқлол ва адолат ғояларини тараннум этувчи,миллий тил ва маданият устуворлигини ҳимоя қилгани стеъдодли кўп қиррали адабий ижодиёти учун, ҳаёт жабҳалари чинакам акс эттирилган, замондошларимиз тақдири ва характерлари тасвирланган юзлаб очерклар, мақола ва ҳикоялар, пьесалар, китоблари муаллифи Ўзбекистон халқ ёзувчиси, «Ўзбекистон қаҳрамони» олий унвони соҳиби Саид Аҳмад (Ҳусанхўжаев)га нисбатан ҳам айтилишга ҳақлидир, деб ёзади муаллиф. Саид Аҳмаднинг ёзган барча ишлари ҳужжатлар билан асосланган, ҳаққоний ва ҳаётийдир.Саид Аҳмад ишлаган ҳар қандай адабий жанрда буни кузатиш мумкин. У журналист бўлган – узоқ вақт давомида болалар ва ўсмирлар газеталари, «Муштум», «Шарқ юлдузи» журналларида ишлаган. Бироқ унинг «Қизил Ўзбекистон» газетасидаги қизғин фаолияти айниқса эсда қоларли. Жамоатчилик ниҳоятда камтар, ватани ва халқини улуғлаган ва бутун умрини унга бағишлаган Саид Аҳмад таваллудининг юз йиллик юбилейини кенг нишонлади, деб ёзади Американинг «The Bukharian Times» газетаси.

***

Бизнинг «Жаҳон матбуоти саҳифаларида» номли янги рукнимизга оид тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.


3 377
ЎзА