ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

Жаҳон банки Лотин Америкаси мамлакатларида ЯИМ ҳажмининг тушиб кетишини маълум қилди

Жаҳон банки Лотин Америкаси мамлакатларида ЯИМ ҳажмининг тушиб кетишини маълум қилди
COVID-19 коронавируси сабабли жорий йилда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги қарийб барча мамлакатларда ЯИМ 4,6 фоизгача тушиб кетиши мумкин, дейилади Жаҳон банки эълон қилган ҳисоботда.

ЯИМнинг кўтарилиши фақат 2021 йилга келиб кузатилиши мумкин. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари сўнгги пайтларда қатор ларзаларни бошдан кечирмоқда, жумладан, минтақада оммавий тартибсизликлар рўй берди, кейин нефть нархи тушиб кетди, энди эса коронавирус балоси тарқалган. Қолаверса, айрим мамлакатлар иқтисодиётига туризм соҳасида кузатилаётган инқироз ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, давлат молия институтлари ҳамда иш ўринлари яратадиган асосий манбаларни қўллаб-қувватлаши лозим. Бундан ташқари, Жаҳон банки ҳисоботида инқироздан зарар кўрганларга ёрдам бериш учун ижтимоий ҳимоя дастурларини кенгайтириш зарур экани ҳам айтиб ўтилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотига кўра, ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1,7 миллион кишига етган, 105 мингдан зиёд киши офат қурбони бўлди.